Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда 1 квадрат километрга ўртача 82,7 киши тўғри келяпти

Ўзбекистонда 1 квадрат километрга ўртача 82,7 киши тўғри келяпти

Ўзбекистонда 2024 йил 1 июл ҳолатига 1 квадрат километрга ўртача 82,7 киши тўғри келган. Бу эса ўтган йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда 1,7 кишига ортган (2023 йил 1 июл ҳолатига 1 квадрат километрга 81 киши).

Статистика агентлиги маълумотига кўра, ҳудудлар бўйича аҳоли зичлигининг энг юқори кўрсаткичи Тошкент шаҳрида 6 864,4 киши, Андижон вилоятида 796,4 киши, Фарғона вилоятида 606,3 кишини ташкил этган бўлса, энг паст кўрсаткичлар Навоий вилояти 9,8 киши, Қорақалпоғистон Республикасида 12,1 кишини ташкил этган.

Маълумот учун, 2024 йил 1 июл ҳолатига доимий аҳоли сони 37 134,2 минг кишини ташкил этмоқда. Шундан эркаклар сони 18 696,7 минг кишини, аёллар сони 18 437,5 минг кишини, шаҳар аҳолиси сони 18 940,4 минг кишини, қишлоқ аҳолиси сони 18 193,8 минг кишини ташкил этади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг