Ўзбекистонда 12,5 мингта хориж корхоналари фаолият юритяпти

2025 йилнинг 1 июль ҳолатига Ўзбекистонда чет эл инвестициялари иштирокида жами 16 685 та корхоналар фаолият юритмоқда.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, улардан 4 124 таси қўшма ва 12 561 таси хорижий корхоналардир.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 20,2 фоизга ошган.
Чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар сони давлатлар кесимида қуйидагича:
- Хитой – 4 192 та
- Россия – 3 098 та
- Туркия – 2 007 та
- Қозоғистон – 1 157 та
- Жанубий Корея – 687 та
- Афғонистон – 680 та
- БАА – 374 та
- Ҳиндистон – 333 та
- АҚШ – 321 та
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter