Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда аҳоли сони ҳар куни ўртача 2,1 минг кишига кўпайяпти

Ўзбекистонда аҳоли сони ҳар куни ўртача 2,1 минг кишига кўпайяпти

2023 йилнинг 1 октябрь ҳолатига республикамизнинг доимий аҳолиси 36 млн 599 минг 764 кишига етди.

Статистика агентлигига кўра, доимий аҳолиси сони ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2,2 фоизга ошган.

2023 йил бошидан буён эса Ўзбекистон аҳолиси 574,8 минг кишига кўпайган. Мазкур рақамлар ҳар бир ой учун ҳисобланса, бу ўртача 63,9 минг кишига тўғри келади.

Бу эса 2023 йилнинг ҳар бир кунида доимий аҳоли сони ўртача 2,1 минг кишига кўпаймоқда, деганидир.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг