Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда «Док-1 Макс» сиропи сабаб вафот этган болалар сони аслида 65 нафар бўлгани айтилди

Ўзбекистонда «Док-1 Макс» сиропи сабаб вафот этган болалар сони аслида 65 нафар бўлгани айтилди

«Док-1 Макс» сиропи билан боғлиқ жиноят иши бўйича суд тергови жорий йилнинг 11 август куни бошланади.

Олий суд ахборот хизмати хабарига кўра, Тошкент шаҳар судининг иш юритувига С. Р. П. (эркак, 1972 йилда Ҳиндистон Республикасида туғилган, «Quramax Medikal» МЧЖ директори), С. К. (эркак, 1982 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, бир вақтда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори ва унинг ҳузуридаги «Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази» ДУК директори лавозимларида ишлаган) ва бошқаларга (мазкур фирма ва ДУКга дахлдор жами 21 киши) оид жиноят иши келиб тушган бўлиб, уни кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни бошланади.

Айбланувчиларнинг 16 нафари эркак ва 5 нафари аёл бўлиб, уларнинг 7 тасига «қамоққа олиш», 12 тасига «муносиб хулқ-атворда бўлиш тўғрисида тилхат» ва 2 тасига «гаров» тарзидаги эҳтиёт чоралари қўлланилган.

Улар Жиноят кодексининг 184, 28,186-3, 186-3, 25,205, 205, 207, 28,209, 209, 210, 211, 212, 228-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқда.

Тасдиқланган айблов хулосасига кўра содир этилган жиноятлар оқибатида 65 нафар ёш бола вафот этган. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг