Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда «Дубай шоколади»да хавфли бактериялар аниқланди

Ўзбекистонда «Дубай шоколади»да хавфли бактериялар аниқланди

Ўзбекистонда сотилаётган «Дубай шоколади»да Коли гуруҳидаги бактериялар (БГКП) ва «Salmonella 25 g» бактерияси аниқланди.

Бу Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекциясининг «Eco bozor»нинг Беруний филиали савдо нуқталарида сотилаётган «Fix dessert chocolatier» бренди остидаги Дубай шоколад маҳсулотлари устидан олиб борилган назорат харидидан сўнг маълум бўлган.

Танлаб олинган маҳсулотлар сифат кўрсаткичларини аниқлаш мақсадида «O‘zTest» ДМ синов лабораториясига топширилган ва баённома натижаларига кўра қуйидаги номувофиқликлар аниқланган:

Мезофил аэроб ва факултатив анаэроб бактериялар (MAFAM), шунингдек, ачитқи замбуруғларининг юқори даражадаги мавжудлиги;

Коли гуруҳидаги бактериялар (БГКП) ва «Salmonella 25 g» бактериясининг мавжудлиги, бу эса меъёрий ҳужжатларда қатъиян тақиқланган.

Қайд этилишича, бундай кўрсаткичлар инсон саломатлиги учун хавфли, хусусан, аллергик касалликларни келтириб чиқариши мумкин.

Шунингдек, маҳсулотнинг ташқи кўриниши ҳам техник регламент талабларига жавоб бермайди, дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг