Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда интернетдан фойдаланувчилар сони 31 миллиондан ошди

Ўзбекистонда интернетдан фойдаланувчилар сони 31 миллиондан ошди

Ўзбекистонда интернет хизматидан фойдаланувчилари сони 31 млн. дан ортди. Шундан мобил интернет фойдаланувчилари сони 29,5 млн. ни ташкил этади. Бу ҳақда 14 декабр куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида бўлиб ўтган навбатдаги «Ҳукумат соати»да маълум қилинди.

Кун тартибидаги масала юзасидан депутатларнинг саволларига жавоб берган Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Ш.Шерматов халқаро ва шаҳарлараро телекоммуникация тармоғини ривожлантириш мақсадида Халқаро Интернет тармоғига уланишнинг умумий ўтказувчанлик қобилияти 2,6 баробар оширилиб, 3 200 Гбит/с.га етказилганини қайд этди. Магистрал телекоммуникация тармоқлари ўтказувчанлик қобилияти вилоятлараро даражада 600 Гбит/с.га, туманлараро даражада эса 60 Гбит/с.га етказилган.

Бу билан республикада интернет тезлигини оширишга, оператор ва провайдерларга Интернет хизматлари учун тарифнинг 2021 йил бошига нисбатан 25 фоизга арзонлаштиришга эришилган. Шунингдек, 2021-2022 йилларда қўшимча 102 минг км. оптик-толали алоқа линияларини қуриш орқали уларнинг умумий узунлиги 170 минг километрга етказилган

«2020 йил якунида 2,7 млн.та нуқтада кенг полосали Интернетга уланиш имконияти мавжуд бўлган бўлса, сўнгги икки йилда қўшимча 1,7 млн. кенг полосали портлар ўрнатилиши натижасида жами 4,4 млн.та уй хўжаликлари, тадбиркорлик субъектлари ва ижтимоий соҳа объектларининг кенг полосали Интернетга уланиш имконияти яратилди.

Шунингдек, сўнгги икки йилда 22 300 та қўшимча таянч станциялари ўрнатилиб уларнинг умумий сони 54,0 мингтага етказилди», – дейди АКТ вазири.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг