Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда таълим учун 6 ойда қанча сарфлангани маълум қилинди

Ўзбекистонда таълим учун 6 ойда қанча сарфлангани маълум қилинди

Жорий йилнинг январ-июн ойларида ижтимоий харажатларни молиялаштириш учун Давлат бюджетидан 64,4 трлн сўм ёки умумий харажатларнинг 50 фоизи миқдорида (ЯИМ га нисбатан 13,7 фоиз) маблағ сарфланди. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳисоботида қайд этиб ўтилди.

Ушбу харажатларнинг 58,1 трлн сўми (90,1 фоиз) ижтимоий соҳа ва аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш харажатлари, 5,9 трлн сўм (9,3 фоиз) бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига трансфертлар ва 362,6 млрд сўм (0,6 фоиз) аҳолини уй-жой билан таъминлаш дастурларини молиялаштириш учун харажатлар ҳиссасига тўғри келган.

Таълим тизими муассасаларини сақлаш ва уларни ривожлантириш харажатларига эса Давлат бюджетидан 30,1 трлн сўм ёки ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 6,2 трлн сўм кўп маблағ йўналтирилди.

Бунда соҳада фаолият олиб бораётган ходимларнинг иш ҳақи учун давлат бюджетидан қарийб 18,7 трлн сўм сарфланди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 23 фоизга ўсган. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг