Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда яна бир номдаги стипендия жорий қилинади

Ўзбекистонда яна бир номдаги стипендия жорий қилинади

2023 йил 1 январдан Ўзбекистон ОТМларидаги жисмоний тарбия ва спорт йўналишларида Паҳлавон Маҳмуд номли давлат стипендияси жорий қилинади. Бу борада жорий йил 3 ноябрда Президентнинг тегишли қарори қабул қилинди.

Белгиланишича, Паҳлавон Маҳмуд номли давлат стипендияси жисмоний тарбия ва спорт йўналишлари учун кадрлар тайёрловчи ҳар бир олий таълим муассасасининг бир нафар юқори курс талабасига 1993 йил 5 февралдаги «Ўзбекистоннинг ўқувчи ёшларини рағбатлантириш чоралари тўғрисида»ги ПФ-555-сон Фармонида белгиланган талаблар асосида тайинланади.

Шунга кўра, Спортни ривожлантириш вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Молия вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги билан биргаликда уч ой муддатда Бакалавриат босқичи талабалари учун Ўзбекистон Республикаси Президенти ва номли давлат стипендиялари ҳамда уларни тайинлаш тартиби тўғрисидаги низомга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиши қайд этилмоқда.

Маълумот учун, Президентнинг мазкур қарори жисмоний тарбия ва спорт соҳасида малакали кадрлар тайёрлаш, таълим жараёнини халқаро стандартларга мослаштириш ва бошқарув тизимини рақамлаштириш, педагогик ва илмий салоҳиятни янада ошириш ҳамда илмий-тадқиқот ишлари сифатини тубдан яхшилаш, илғор хорижий спорт-таълим технологияларининг трансферини амалга ошириш орқали юқори натижаларга эришиш мақсадида қабул қилинган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг