Ўзбекистондаги харидлари учун россиялик сайёҳлар қанча сарфлагани маълум бўлди
МДҲ мамлакатлари Россиядан келган сайёҳлар орасида энг машҳур хорижий йўналишларга айланди. Бу ҳақда RS TLS сайёҳлик ва консерж хизматлари компанияси томонидан Россия Стандард Банки билан биргаликда ўтказилган тадқиқот натижаларига таяниб, ТАСС хабар бермоқда.
Тадқиқот мижозлар томонидан сўровлар, турларни сотиш ва харажатлар динамикасини ўрганиш орқали олиб борилган.
Унга кўра, 2022 йил ёзида Россияда ички саёҳатларга талаб ортган ва Доғистон, Камчатка ҳамда Олтойга саёҳатлар рўйхатнинг аввалида турибди.
Хорижий давлатларга сайёҳатда эса Ўрта Осиё республикалари россияликлар орасида машҳурлик бўйича етакчи ўринда туради. Умуман олганда, ҳозирги пайтда хорижий йўналишлар ички туризмга нисбатан руслар орасида ўз ўрнини йўқотмоқда.
Тадқиқот натижаларига кўра, россиялик сайёҳлар Қозоғистонда энг кўп пул сарфлашган, яъни банк картаси орқали харид қилишда ўртача 10 000 рубл (1,8 миллион сўм) сарфлаган. Ўзбекистонда ўртача харид тушуми 6,8 минг рубл (1,2 миллион сўм) бўлса, Қирғизистонда 2 минг рубл (363 минг сўм)ни ташкил қилди.
Россияликлар учун транспортдаги қийинчиликларга қарамай, узоқ хориж мамлакатларига саёҳатларда Туркия, Малдив ороллари ва Исроил кучли учликдан жой олган. Греция ва Таиландга ҳам талаб ортган.
Эслатиб ўтамиз, Россия ва Ўзбекистон ҳукуматлари жорий йилнинг баҳорда сайёҳлар оқимини оширишга келишиб олган эдилар.
Сайёҳлик агентликлари баҳор ойдан бошлаб Ўзбекистонга қизиқишнинг ортиб бораётганини қайд этган. Сўнгги 7 ой ичида эса Ўзбекистонга россиялик сайёҳлар 2021 йилга қараганда кўпроқ ташриф буюрди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter