Ўзбекистонга 6 ойда ташриф буюрган сайёҳлар сони ҳақида маълумот берилди
2024 йилнинг январь-июль ойларида жами 4,2 млн нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган.
Cтатистика агентлиги маълумотига кўра, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 562,5 минг нафарга ёки 15,3 фоизга ошган.
Ҳисобот даврида Ўзбекистонга энг кўп – Қирғизистон (1,2 млн нафар), Тожикистон (1,2 млн нафар), Қозоғистон (845,8 минг нафар), Россия (442,1 минг нафар) ҳамда Туркманистон (83,7 минг нафар) давлатлари фуқаролари туристик мақсадларда келган.
Шунингдек, Туркия (62 минг), Хитой (35,5 минг), Ҳиндистон (33,3 минг), Жанубий Корея (23,9 минг) ҳамда Италия (19,5 минг) ва бошқа давлатлар (211,2 минг)дан худди шу мақсадларда туристлар ташриф буюришган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter