Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонга кириб келган пул ўтказмалари ҳажми кескин ошди – МБ

Ўзбекистонга кириб келган пул ўтказмалари ҳажми кескин ошди – МБ

Жорий йил бошидан буён хориждан Ўзбекистонга жами 6,5 млрд долларлик пул ўтказмалари амалга оширилган. Бу ҳақда Марказий банкнинг 2022 йил 2-чорак учун эълон қилинган «Пул-кредит шароитлари шарҳи»да маълум қилинди.

Жумладан, пул ўтказмалари ҳажми 2022 йилнинг 2-чорагида ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2,6 баробарга ўсиб, 5,1 млрд долларни ташкил этган.

«Бу маълум жиҳатдан аҳолининг истеъмол ва инвестицион фаоллигини қўллаб-қувватлашга хизмат қилмоқда», – дейилади МБ шарҳида.

Ҳисобот даврида трансчегаравий пул ўтказмаларнинг кескин ўсиши рубль алмашув курсининг долларга нисбатан сезиларли даражада мустаҳкамланиши, Россиядаги валюта чекловлари натижасида меҳнат мухожирларининг пул ўтказмаларини норасмий каналлар орқали эмас, расмий каналлар орқали юборишга ўтганлиги, Россияга нақд пулда экспорт қилувчи кичик ва ўрта бизнес субъектларининг ҳам маблағларини пул ўтказмалари каналлар орқали юборилиши каби омиллар билан изоҳланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўтган йилнинг мос даврида Ўзбекистонга хориждан кириб келган пул ўтказмалари ҳажми 3,3 млрд долларга тенг бўлган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг