Ўзбекистонлик ҳамширалар АҚШда ҳам ишлаши мумкин

Ўзбекистонлик ҳамширалар АҚШ тиббиёт соҳасига жалб қилиниши мумкин.
Бу ҳақда Миграция агентлиги директори ўринбосари Азимжон Ҳусанов ва «New Future Success Academy» халқаро ҳамшираларни тайёрлаш ўқув марказининг Ўзбекистондаги бошқарувчи менежери Фозилбек Хонхўжаев ўртасидаги учрашувда маълум қилинди.
Унда, Америка стандартлари бўйича ҳамшираларни тест синовларига тайёрлаш марказини мамлакатимиз ҳудудида очиш ва имтиҳон марказини ташкил қилиш, (МДҲ ва қўшни давлатларда ягона марказ бўлади) муваффақиятли ўтган номзодларни АҚШда бандлигини таъминлаш масаласи муҳокама қилинди.
2030 йилгача АҚШда 1 миллиондан ортиқ ҳамшираларга талаб мавжуд. Олий малакали ҳамшираларга йилига 44 мингта қонуний ишчи виза ажратилади.
Учрашув якунида, «New Future Success Academy» компанияси ва Миграция агентлиги ўртасида тиббиёт соҳасида номзодларни тайёрлаш бўйича меморандум имзоланди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter