Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонлик ҳайдовчилар авторақам учун бир ҳафтада 15,2 млрд сўм сарфлади

Ўзбекистонлик ҳайдовчилар авторақам учун бир ҳафтада 15,2 млрд сўм сарфлади

Ўтган бир ҳафта (6 ноябрдан 12 ноябргача) ичида avtoraqam.uzex.uz савдо тизимига жами 18 920 та автотранспорт воситалари учун рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари жойлаштирилган. Бу ҳақда ЎзРТХБ ахборот хизмати маълум қилди.

Шундан 14 198 таси жисмоний шахслар учун ва 4 722 таси юридик шахслар учун мўлжалланган.

Ҳисобот даврида 2 636 та авторақамлар бўйича аукцион савдолар амалга оширилган ва уларнинг жами суммаси 15 млрд 267,6 млн сўмни ташкил этган. Амалга ошган битимларнинг 92 фоизи жисмоний шахсларга (14 млрд 41,1 млн сўмга тенг 2 497 та авторақам) ва 8 фоиз улуши юридик шахсларга (1 млрд 226,5 млн сўмга тенг 139 та авторақам) тўғри келади.

Тузилган битимларнинг биттаси бўйича ўртача қиймат 5,8 млн сўмни ташкил этиб, сотилган авторақамларнинг энг паст баҳоси 1,7 млн сўмни, энг қиммат авторақамнинг баҳоси эса 368,3 млн сўмни ташкил қилди.

Бундан ташқари, avtoraqam.uzex.uz ахборот тизимида рўйхатдан ўтган талабгорлар сони 598 262 нафарни ташкил этмоқда, шулардан 572 608 нафари жисмоний шахслар ва 25 654 нафари юридик шахсларга тўғри келади. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг