Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонликлар 3 ойда 48,5 трлн сўмлик ипотека кредитларини расмийлаштирган

Ўзбекистонликлар 3 ойда 48,5 трлн сўмлик ипотека кредитларини расмийлаштирган

Марказий банкнинг жорий йил 1-чорагида банкларнинг молиявий ҳолати бўйича берган ҳисоботида қайд этилишича, аҳолига ажратилган кредитлар таркибида ипотека кредитлари 48,5 трлн сўмга етган. Яъни ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 28 фоизга ўсган.  

Шунингдек, ҳисобот даврида автокредитлар 26,4 трлн сўм (ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,5 баробарга ўсган)га, микроқарзлар эса 16,4 трлн сўмга (36 фоизга ўсган) етган.  

Банк тизимида муаммоли кредитлар улуши 2023 йил 1 апрель ҳолатига 3,5 фоизни (14,3 трлн сўм) ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,4 фоиз бандга пасайган. Жисмоний шахсларга ажратилган кредитлардаги муаммоли кредитлар улуши эса, жумладан, ипотека кредитлари бўйича 21 фоизни (810 млрд сўм) ташкил этган. Микроқарзларда эса 8 фоизни (311 млрд сўм) ва автокредитларда 4 фоизни (152 млрд сўм) кўрсатган.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг