Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонликлар 5 ойда четга $420 миллионлик мева ва сабзавот экспорт қилди

Ўзбекистонликлар 5 ойда четга $420 миллионлик мева ва сабзавот экспорт қилди

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-май ойларида Ўзбекистон хорижга қиймати 420,1 млн АҚШ долларига тенг бўлган 722,1 минг тонна мева ва сабзавотлар экспорт қилган.

Бу кўрсаткич 2023 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 10,4 фоизга ёки 68,3 минг тоннага кўпайган.

Мева-сабзавот маҳсулотларининг асосий экспорт бозорлари Россия (32,7 фоиз), Покистон (19,7 фоиз), Қозоғистон (15,3 фоиз) ва Хитой (7,8 фоиз)  давлатлари ҳиссасига тўғри келган.

2024 йилнинг январь-май ойларида мева-сабзавотлар экспорти улуши жами экспортнинг 3,9 фоизини ташкил этган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг