Ўзбекистонликлар 6 ойда хориждан 107,5 млн долларлик смартфон харид қилган
Ўзбекистон 2023 йилнинг январь-июнь ойларида хориждан қиймати 107,5 млн AҚШ долларига тенг бўлган 1 млн 558,3 минг дона мобил телефонлар импорт қилган.
Статистика агентлиги маълумотига кўра, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврида 1 млн 331 минг дона ва 94,2 млн AҚШ долларига тенг бўлган.
Ўзбекистонга 2023 йилнинг январь-июнь ойларида энг кўп мобил телефон импорт қилган давлатлар:
- Хитой – 1 389,5 минг дона
- Ветнам – 148,8 минг дона
- Ҳиндистон – 14,2 минг дона
- Қозоғистон – 2,4 минг дона
- Тайвань – 1,6 минг дона
- Туркия – 1,9 минг дона
- Бошқа давлатлар – 1,4 минг дона
Маълумот учун, Ўзбекистонга 2022 йилнинг январь-декабрь ойларида хориждан қиймати 199 млн AҚШ долларига тенг бўлган 2,9 млн дона мобил телефон импорт қилинган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter