Ўзбекистонликлар Рамазон ҳайитида неча кун дам олади?

Ҳали Рамазон ҳайити санаси расман эълон қилинмади. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши фиқҳий қоидалар, фалакий ҳисоб-китоблар ва астрономик кузатишларга таянган ҳолда Рамазон ҳайити кунини эълон қилади.
Агар Рамазон ҳайитининг 1-куни 31 март – душанба кунига тўғри келса, Меҳнат кодексининг 208-моддасига кўра, Рўза ҳайити (Ийд ал-Фитр) байрамининг биринчи куни ишланмайдиган байрам кунидир.
Рамазон 29 кун бўлиши ҳам мумкин. Бунинг сабаби Ойга боғлиқ. Масалан шамсий ойлар неча кун бўлиши аниқ. Лекин ибодат қамарий ойлар билан ҳисоб-китоб қилинади. Бундай ойлар ё 29 кун ё 30 кун бўлади. Ойнинг чиқишига қараб фарқ қилади.
Агар Рамазон ҳайитининг 1-куни 30 март – якшанба кунига тўғри келса, иш ҳафтасининг туридан қатъий назар барча ходимлар учун 31 март – душанба ҳам дам олиш куни бўлади. Чунки, МК 208-моддасига кўра, дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.
Бунда ишлаб чиқариш-техник ва ташкилий шароитлар (мавжуд узлуксиз ишлаб чиқариш, аҳолига ҳар куни хизмат кўрсатиш, навбатчилик асосида ишлаш ва бошқалар) туфайли ишланмайдиган байрам кунлари тўхтатиб қўйиш мумкин бўлмаган ишларни бажаришда дам олиш кунлари кўчирилмайди.
Демак, юқоридагилардан хулоса қилсак, ҳозирча Рамазон ҳайитида 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар кетма-кет 3 кун дам олишлари мумкин:
- 29 март– шанба;
- 30 март – якшанба;
- 31 март – душанба.
6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар эса ҳозирча кетма-кет 2 кун дам олишлари мумкин:
- 30 март – якшанба;
- 31 март – душанба.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан Рамазон ҳайити учун бериладиган қўшимча дам олиш кунлари белгиланиши ёки дам олиш кунлари кўчирилиши ҳам мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter