Ўзбекистоннинг 7 та шаҳрида ҳам ҳаво сифати кескин яхшиланди

Ўзгидромет 29 январь ҳолатига республиканинг 7 та шаҳар атмосфера ҳавоси сифати тўғрисидаги бюллетенни тақдим этди.
Марказга кўра, бугун атмосфера ҳавоси ифлосланиши мониторинги автоматик станцияларидан олинган маълумотлар бўйича асосий ифлослантирувчи моддалар миқдори рухсат этилган меъёрлардан ошмаган.
Гидрометеоролог Эркин Абдулаҳатов ҳам ҳаво сифатининг кескин яхшиланишига «Республиканинг катта қисмида кузатилаётган тинимсиз ёғинлар» сабаб бўлганини таъкидлайди.
Маълумот учун, атмосфера ҳавосининг ифлосланиш даражасини автоматик режимда кузатиш қуйидаги шаҳарларда амалга оширилади:
- Тошкент шаҳридаги Юнусобод ва Чилонзор туманларидаги станцияларда;
- Гулистон («Буюк келажак» маҳалласи);
- Жиззах («Зилол» маҳалласи, Авлоний кўчаси, 2-уй);
- Нукус (Олмазор кўчаси, 223-уй);
- Урганч (Ж.Мангуберди кўчаси, 2-уй);
- Самарқанд (Самарқанд ш., Университет кўчаси, 17);
- Термиз (Ат-Термизий кўчаси, Санъат саройи).
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter