Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистоннинг Европа Иттифоқидаги миссияси раҳбари ЕК президентига ишонч ёрлиқларини топширди

Ўзбекистоннинг Европа Иттифоқидаги миссияси раҳбари ЕК президентига ишонч ёрлиқларини топширди

Ўзбекистоннинг Европа Иттифоқидаги миссияси раҳбари Ғайрат Фозилов Европа комиссияси Президенти Урсула фон дер Ляйенга ишонч ёрлиқларини топширди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Тантанали маросимдан сўнг бўлиб ўтган суҳбат чоғида Европа комиссияси президенти Урсула фон дер Ляйен жорий йил апрель ойида бўлиб ўтган биринчи "Марказий Осиё – Европа Иттифоқи" саммити якунларини юксак баҳолади.

Еврокомиссия раҳбари ЕИнинг Ўзбекистон ва Марказий Осиё давлатлари билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада чуқурлаштириш тарафдори эканини тасдиқлади.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг