Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистоннинг МО давлатлари билан «олди-берди»си 5,4 млрд долларга етди

Ўзбекистоннинг МО давлатлари билан «олди-берди»си 5,4 млрд долларга етди

Ўзбекистоннинг Марказий Осиё давлатлари ташқи савдо ҳажми 2023 йил январь-сентябрь ойларида 5,4 млрд долларга етди. Бу Ўзбекистон умумий савдо ҳажмининг 12 фоизини ташкил этади.

Яъни:

  • Қозоғистон – 3,2 млрд доллар;
  • Туркманистон – 830,2 млн доллар (+7,9 фоиз); 
  • Қирғизистон – 753,8 млн доллар;
  • Тожикистон – 545,4 млн доллар (+15,1 фоиз).

Ташқи савдо айланмасида экспорт 2,2 млрд долларни, импорт эса 3,2 млрд долларни ташкил қилган.

Мазкур маълумотларга кўра, Ўзбекистоннинг Тожикистон ва Қирғизистон билан ўзаро савдо айланмасида ижобий тенденция кузатилган, яъни импортга нисбатан экспортнинг улуши юқори бўлган (мос равишда – экспорт – 437 млн доллар, импорт – 108,4 млн доллар, экспорт – 537,4 млн доллар, импорт – 216,3 млн доллар). 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг