Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистоннинг ташқи қарзи қанчага етгани маълум бўлди

Ўзбекистоннинг ташқи қарзи қанчага етгани маълум бўлди

2023 йил 1 июль ҳолатига давлат қарзи 31,5 млрд АҚШ доллар (ташқи қарзи – 25,9 млрд доллар, ички қарзи – 5,6 млрд доллар)ни ташкил этиб, ялпи ички маҳсулотга нисбатан 36,8 фоизни (давлат ташқи қарзи – 30,2 фоиз) ташкил этди.

Бу кўрсаткич 2020 йилда 39 фоизни, 2021 йилда 38 фоизни, 2022 йилда эса 36,4 фоизни ташкил этган.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ишлаб чиққан Ўзбекистоннинг 2024 йил учун Бюджетномасида таъкидланишича, бу мамлакат иқтисодиёти давлат қарзи ўсиш суръатидан юқорироқ суръатларда ўсиб бораётганини кўрсатади.

Халқаро валюта жамғармаси эса йиллик ҳисоботида Ўзбекистоннинг давлат қарзини “мўътадил” дея баҳолаган.

Давлат ташқи қарзи кредиторлар кесимида, жорий йил 1 июл ҳолатига:

  • Хитой – 3,8 млрд доллар;
  • Япония – 2,1 млрд доллар;
  • Жанубий Корея – 0,9 млрд доллар;
  • Франция – 0,7 млрд доллар;
  • Россия – 0,6 млрд доллар;
  • Бошқа давлатлар – 0,8 млрд доллар.

Халқаро молия ташкилотлари кесимида эса Ўзбекистон: Жаҳон банкидан – 5,6 млрд доллар, Осиё тараққиёт банкидан – 6,2 млрд доллар, Ислом тараққиёт банкидан – 0,9 млрд доллар ва бошқа ташкилотлардан – 1,5 млрд доллар миқдорида қарз олган.  

Дастлабки таҳлилларга кўра, давлат қарзининг ялпи ички маҳсулотга нисбати 2024 йилда 37,0 фоизни, 2025 йилда 37,4 фоизни, 2026 йилда 37,9 фоиз атрофида бўлиши прогноз қилинмоқда. Бунда, давлат ташқи қарзининг ялпи ички маҳсулотга нисбати ўртача 30 фоиз атрофида бўлиши кутилмоқда.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг