Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ўзсувтаъминот» Олмалиқдаги ўқувчиларнинг сувдан заҳарланганини рад этмоқда

«Ўзсувтаъминот» Олмалиқдаги ўқувчиларнинг сувдан заҳарланганини рад этмоқда

Бир муддат олдин жорий йилнинг 15 сентябр кунидан 19 сентябр кунига қадар, Олмалиқ шаҳридаги ихтисослашган мактабнинг жами 12 нафар ўқувчиси ўткир ичак касаллигига гумон қилиниб, шаҳар шифохонасига ётқизилгани ҳақида хабар берилган эди.

Дастлабки маълумотларда уларнинг мактаб ҳудудидаги филтрланмаган сув истеъмолидан заҳарлангани айтилган.

Ҳолат юзасидан «Ўзсувтаъминот» АЖ Матбуот котиби Акмал Муродов расмий маълумот берди. 

Қайд этилишича, ССВ Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг Тошкент вилояти бошқармаси ҳамда «Тошкент вилояти сув таъминоти» АЖ Олмалиқ шаҳар сув таъминоти корхонаси ходимлари ҳамкорлигида текшириш ишлари олиб борилиб, сувдан, озиқ-овқат маҳсулотлари ва бошқа маҳсулотлардан кимёвий таҳлил намуналари олинган.

Шунингек, мазкур ҳудудда яшовчи  аҳолидан ичимлик суви сифати бўйича маълумотлар олинганида  уларда эътироз ҳамда ичимлик суви сабабли соғлигида шикоятлари йўқлиги аниқланган.

«ССВ Санитария-эридемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг Тошкент вилояти бошқармаси Олмалиқ шаҳар бўлими томонидан 20 сентябрда «Бухоро» мактабида олинган 4 та ичимлик суви намуналари хулосасига кўра, ичимлик суви белгиланган меъёр талабларига жавоб беради.

Бу эса юқорида қайд этилган ўқувчиларнинг касалланишига ичимлик сувининг алоқаси йўқлигини кўрсатади.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Олмалиқ шаҳар прокуратураси, Болалар омбудсмани ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан текширув ишлари олиб борилмоқда. Ҳолат бўйича қўшимча маълумотлар тақдим этилади», – дейди А.Муродов.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг