Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Пахтакор»га пойтахт бюджетидан 7 млрд сўм ажратилади

«Пахтакор»га пойтахт бюджетидан 7 млрд сўм ажратилади

Тошкент шаҳрининг маҳаллий бюджетидан «Пахтакор» футбол клуби ҳисобига 7 миллиард сўм маблағ ўтказиб берилади. Шаҳар ҳокими Шавкат Умрзоқов бу ҳақдаги тегишли қарорини жорий йилнинг 13 июлида имзолаган.

Ҳужжатда ёзилишича, «Пахтакор» ФК МЧЖнинг иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, коммунал хизматлар ва ўйин ўтказиш харажатларини қоплаб бериш мақсадида Тошкент шаҳар ҳокимлигининг клуб устав фондидаги улушини ошириш ҳисобига маҳаллий бюджетнинг захира жамғармаси ҳисобидан 7 миллиард сўм маблағ ажратилади. 

2021 йил 30 апрелдаги «Футбол клублари фаолиятининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра, «Пахтакор» футбол клубининг бош ҳомийси Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳисобланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг