Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Пенсия тайинлашда маҳкумларнинг иш стажини ҳисоблаш режалаштириляпти

Пенсия тайинлашда маҳкумларнинг иш стажини ҳисоблаш режалаштириляпти

Сенатнинг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси Ишчи гуруҳ мажлисида айрим қонун ҳужжатларига фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясини янада кучайтиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритишга доир қонун дастлабки тарзда муҳокама қилинди.

Сенаторлар мамлакатда кексаларни ва меҳнатга лаёқатсиз шахсларни ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтиришга қаратилган ислоҳотлар босқичма-босқич амалга оширилаётганлиги, жумладан, пенсия тайинлаш тартиб-таомиллари соддалаштирилаётганлигига алоҳида эътибор қаратдилар.

Муҳокама қилинаётган қонун билан «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонунга ҳам қатор ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда. Хусусан, озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларнинг жазони ижро этиш муассасаларида жазони ўташ даврида бажарадиган ҳар қандай иши, агар ушбу иш бажарилган давр учун жазони ижро этиш муассасаси томонидан ижтимоий солиқ тўланган бўлса, ушбу фаолият турини пенсия олиш ҳуқуқини берадиган иш стажи тоифасига киритиш назарда тутилмоқда.

Мазкур Қонунга киритилаётган яна бир муҳим янгилик – пенсия тайинлашни сўраб мурожаат этиш тартиби такомиллаштирилиб, фуқароларнинг пенсия тайинлаш учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикасининг Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилиш ҳуқуқи назарда тутилмоқда.

Шунингдек, пенсия миқдори расман белгиланган энг кам истеъмол харажатларидан оз бўлиши мумкин эмаслиги белгиланмоқда.

Муҳокамалар якунида қонунлар юзасидан вазирлик ва идоралар вакиллари, Қўмита экспертларининг фикр мулоҳазалари эшитилди ва Қўмитанинг тегишли қарори қабул қилинди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг