Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Президент бюджетни сарфлашдаги «шиширилган» харажатларни  танқид қилди

Президент бюджетни сарфлашдаги «шиширилган» харажатларни  танқид қилди

Иқтисодий ривожланишни таъминлашга доир бўлиб ўтаётган йиғилишда Президент бюджет маблағларининг сарфланиши самарадорлиги, шунингдек «шиширилган» харажатлар ҳақида тўхталди.

Жумладан, соғлиқни сақлашга компьютер олиш учун ажратилган 20 миллиард сўм 2 йилдан бери ишлатилмасдан турибди.

Фермер, деҳқон ва томорқа ер эгаларига 51 турдаги субсидиялар учун сўнгги икки йилда 5,4 триллион сўм ажратилди, лекин талаблар мураккаб бўлгани учун 15 турдаги субсидия икки йил давомида ҳеч кимга берилмаган.

«Яна бир масала - қурилишда харажатларни 30-40 фоизга қисқартириш лозим.

Иқтисод қилиш – иш ҳажмини қисқартириш эмас, лойиҳани тўғри қилиш, «шиширилган» харажат ва ортиқча ҳашаматни кесиш ҳисобидан бўлиши керак», – деди Президент.

Бу борада лойиҳа институтлари фаолияти, ёндашувлари ва масъулиятини тубдан ўзгартириш кераклиги қайд этилиб, Вазирлар Маҳкамасига етакчи давлат лойиҳа ташкилотларини такомиллаштириш бўйича қарор киритиш топширилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг