Президент икки нафар деҳқонни «Дўстлик» ордени билан мукофотлади

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент вилояти Оққўрғон туманидаги шахсий томорқа ер эгаси Тўлқинжон Мансуров ҳамда Хоразм вилояти Хонқа туманидаги «Султонбой Хонимжон» фермер хўжалиги бошлиғи Эгамберди Собировларни «Дўстлик» ордени билан мукофотлаш тўғрисидаги фармонни имзолади.
Ҳужжатда қайд этилишича, Тўлқинжон Мансуров «мамлакатда томорқачиликни ривожлантириш, жумладан, сабзавотчилик ҳамда асаларичиликни самарали йўлга қўйиш, бой тажрибаси ва меҳнатсеварлик фазилатлари билан бошқаларга шахсий намуна кўрсатиб келаётгани, шунингдек, ёшларни Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш борасидаги ибратли фаолияти, ижтимоий ҳаётдаги фаоллиги учун» мукофотга лойиқ топилган.
Шунингдек, Эгамберди Собиров ҳам «қишлоқ хўжалиги соҳасидаги кўп йиллик самарали меҳнати, замонавий агротехника усулларини қўллаш орқали ҳудуднинг оғир ва мураккаб шароитида экин майдонларининг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, шунингдек, кўп тармоқли фермер хўжалиги фаолиятини намунали йўлга қўйиш ҳамда жамоат ишларидаги фаол иштироки учун» мукофотланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter