Қалбаки ароқ савдосига чек қўйилди
Қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотларини муомалага киритилишининг олди олинди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Боғот туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда тумандаги «М.О.» МЧЖга қарашли савдо шохобчасида 5 хил турдаги 902 дона қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотлари савдога қўйилганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter