Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Қамчиқ» довонида «DAF» юк машинаси ёниб кетди

«Қамчиқ» довонида «DAF» юк машинаси ёниб кетди

Бугун, 23 май куни соат 01:06 да Наманган вилояти Поп тумани «Садоқат» МФЙ ҳудудидан ўтган А-373 автомобиль йўлининг 277.5 километрида «Водий-Тошкент» йўналишида ҳаракатланиб кетаётган «DAF» русумли юк автомобилида ёнғин юзага келди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар бермоқда.

Таъкидланишича, 2 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 01:47 да ҳодиса жойига етиб бориб, ёнғин соат 01:50 да қуршаб олинган ва соат 02:00 да ўчирилган. 

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг