Қарши ва Самарқандга «Афросиёб» электропоездининг қўшимча қатнови йўлга қўйилади
«1 октябрь – Устоз ва мураббийлар куни» муносабати билан жорий йилнинг 29 сентябрь куни 780/779-сонли «Тошкент – Қарши – Тошкент» йўналишида «Афросиёб» электропоездининг қўшимча 1 та рейс ҳаракати йўлга қўйилди.
Поезд амалдаги жадвал асосида ҳаракатланади:
- 780-сонли «Тошкент – Қарши» йўналиши
Тошкент 07:00 — Қарши 10:21
- 779-сонли «Қарши – Тошкент» йўналиши
Қарши 15:25 — Тошкент 18:50
Шунингдек, 30 сентябрь кунидан ва 1-2 октябрь кунигача 767/768-сонли «Самарқанд – Тошкент – Самарқанд» йўналишида ҳам қўшимча қатнов йўлга қўйилди.
Поезд қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади:
- 767-сонли «Самарқанд – Тошкент» йўналиши
Самарқанд 11:09 — Тошкент 13:18
- 768-сонли «Тошкент – Самарқанд» йўналиши
Тошкент 13:41 — Самарқанд 15:48
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter