Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қаршида ўқувчини уриб юбориб қочиб кетган ҳайдовчи топилди

Қаршида ўқувчини уриб юбориб қочиб кетган ҳайдовчи топилди

5 декабр, душанба куни соат 20:00 ларда Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида оқ рангли Cobalt автомобили ҳайдовчиси пиёдалар ўтиш жойидан йўлни кесиб ўтаётган вояга етмаган пиёдани уриб юбориб, воқеа жойидан қочиб кетгани хабар қилинган эди. 

Олиб борилган тезкор суриштирувлар натижасида Cobalt автомобили ҳамда ҳайдовчиси топилди.

Мазкур ЙТҲ юзасидан ҳайдовчига нисбатан Жиноят кодексининг 266-моддаси 1-қисми ва 117-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг