Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қарздор дўстнинг автомашинаси «қамаб» қўйилди

Қарздор дўстнинг автомашинаси «қамаб» қўйилди

Мажбурий ижро бюроси Термиз шаҳри бўлими иш юритувига қабул қилинган ижро ҳужжатига кўра, Термиз шаҳрида яшовчи Б. исмли фуқаро ўзининг яқин дўсти ва курсдоши бўлган З.нинг ишончига кириб, 20 миллион сўм қарз бериб туришини ва уни ишлари ҳал бўлиши билан тезда қайтаришини сўрайди.

З. дўстининг ваъдасига кўпам амал қилмаслигини билиб, нотариус орқали бир ой муддатга қарз шартномаси расмийлаштириб беради. Қарз олган Б. дўстини ишонтириб, шахсий ишларини ҳал қилган бўлса-да, орадан бир неча ойлар ўтиб ҳам қарзни қайтаришни истамайди.

Шундан сўнг, З. дўстининг ҳаракатларидан афсусланиб, Мажбурий ижро бюроси Термиз шаҳар бўлимига нотариус ижро ҳужжатига асосан берилган қарзни ундириб беришларини сўраб мурожаат қилди.

Бюронинг шаҳар бўлими давлат ижрочиси Фахриддин Расулов томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари чоғида қарздорга тегишли Cobalt русумли автошина Термиз шаҳридаги марказий бозор автотураргоҳидан топилиб, эвакуатор ёрдамида жарима майдончасига олиб борилди. Орадан 15 кун ўтиб қарздор фуқаро бир ойга деб олинган 20 миллион сўмни тўлиқ қайтарди.

Бундан ташқари, қарздор фуқаро ижро йиғими учун 1 миллион сўм ҳамда автомашинаси жарима майдончасида сақланганлиги учун ҳам ортиқча пул сарфлашига тўғри келди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг