Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қатар амирининг Ўзбекистонга келиши кутиляпти

Қатар амирининг Ўзбекистонга келиши кутиляпти

Тошкент ва Доха Қатар амирининг Ўзбекистонга ташрифига тайёргарлик кўряпти.

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги берган хабарга кўра, жорий йил 8-9 май кунлари вазир Лазиз Кудратов амалий ташриф билан Қатарда бўлиб, ушбу мамлакатнинг қатор расмийлари билан учрашган.

Учрашувларда икки томонлама инвестициявий ҳамкорлик ва саноат кооперациясининг бугунги ҳолати ва уни янада ривожлантириш истиқболлари ҳамда томонларни қизиқтирган бошқа масалалар кўриб чиқилган.

Жумладан, Савдо ва саноат вазири Муҳаммад аль-Тани билан бўлиб ўтган учрашувда Қатар раҳбарининг Ўзбекистонга бўлажак ташрифи кўп қиррали шерикликни янада чуқурлаштириши ҳамда икки давлат ўртасидаги муносабатларни ривожлантиришда янги саҳифа очишига ишонч билдирилди.

Қайд этилишича, томонлар биргаликдаги саъй-ҳаракатлари билан Тошкентда икки давлатнинг йирик ишбилармон доиралари вакиллари иштирокида бизнес-форум ташкил этилади.

Шунингдек, молия вазири Али аль-Куварий билан суҳбат чоғида бир қатор инфратузилмавий лойиҳаларни биргаликда молиялаштириш бўйича амалий чора-тадбирлар кўришга келишилди.

Марказий банк Бошқарувчиси – Қатар инвестиция агентлиги раиси Абдулла аль-Тани билан Қатар ва Ўзбекистон тижорат банклари ўртасида тўғридан-тўғри ҳамкорликни йўлга қўйишга келишиб олинди.

Энергетика вазири – Qatar Energy  компанияси раиси Саад аль-Кааби билан Nebras Power компанияси билан энергетика соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Қатар Савдо-саноат палатаси раиси Халифа ал-Тани билан учрашув доирасида қўшма Ишбилармонлар кенгашини ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.

Qatar National Cement, Baladna, Qatari Diar, Fitco Detergents, Katara Hospitality компаниялари раҳбарлари билан ўтказилган музокараларда қурилиш материаллари, маиший кимё маҳсулотлари ишлаб чиқариш, чорвачилик, меҳмонхоналар, савдо-кўнгилочар ва турар-жой мажмуаларини қуриш бўйича йирик лойиҳаларни амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг