Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қатар ҳам Транс-афғон темир йўли қурилиши лойиҳасида иштирок этади

Қатар ҳам Транс-афғон темир йўли қурилиши лойиҳасида иштирок этади

6 феврал, чоршанба куни Ўзбекистон, Афғонистон, Покистон ва Қатар транспорт вазирликларининг юқори мартабали вакиллари Тошкентда учрашди. Самарали музокаралар чоғида тўртта давлатнинг транспорт департаментлари раҳбарлари лойиҳанинг турли жиҳатларини, жумладан, молиялаштириш механизмлари, қурилиш ва техник нюансларни муҳокама қилишди.

Прогрессив ислоҳотлар марказининг қайд этишича, Қатарнинг иштироки нафақат лойиҳага қўшимча аҳамият беради, балки унинг муваффақиятли амалга оширилиши учун замин яратади.

Тахминан 600 километрни, асосан Афғонистон ва Покистон бўйлаб ўтадиган Транс-афғон темир йўли минтақавий савдо ва ҳамкорлик учун улкан иқтисодий истиқболларни тақдим этади. Лойиҳани амалга оширишдаги асосий тўсиқлардан бири бу- молиялаштиришдир. Шу муносабат билан Афғонистон аввалроқ Россия ва Қозоғистонни ҳам лойиҳага жалб қилишга интилган эди. «Толибон» ҳукуматининг Савдо ва саноат вазири Нуруддин Азизий ҳатто Покистон, Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш учун Кобулда мувофиқлаштирувчи идора ташкил этишни таклиф этганди.

«Энг муҳими, Қатарнинг лойиҳадаги бенефициар давлат сифатидаги роли лойиҳадаги иштирокчи давлатларга нисбатан ҳеч қандай сиёсий босимларни юкламайди. Қатарнинг иштироки нафақат лойиҳанинг муваффақияти эҳтимолини оширибгина қолмай, балки унинг иқтисодий манфаатларига ҳам мос келади, айниқса унинг ривожланаётган иқтисодиёти шароитида.

Таъкидлаш жоизки, лойиҳа Қатарнинг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга бўлиб, темирйўл Марказий Осиё ва Афғонистондан зарур озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб бериш учун йўл очади», – дейилади марказ муносабатида.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, Транс-афғон темир йўли 5 миллиард долларга баҳоланмоқда. Транзит салоҳияти эса 20 миллион тоннагача юк. Ушбу лойиҳанинг амалга оширилиши Марказий Осиё ва Жанубий Осиё минтақаларида ҳам транспорт, ҳам савдо алоқаларини ривожлантириш учун катта аҳамиятга эга.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг