Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қайси ҳудудлар аҳолиси энг кўп ипотека кредити олгани айтилди

Қайси ҳудудлар аҳолиси энг кўп ипотека кредити олгани айтилди

2022 йилда ўзбекистонликлар жами 14,4 трлн. сўмлик ипотека кредитлари олишган. Бу 2021 йилга нисбатан қарийб 1,5 баробарга ошган деганидир. Бу ҳақда Марказий банк «Ипотек кредитлари шарҳи»да маълум қилди.

Ҳисобот даврида Молия вазирлиги маблағлари ҳисобидан ажратилган ипотека кредитларининг улуши 2021 йилдаги 92,1 фоиздан 73,7 фоизгача пасайган бўлса, тижорат банклари маблағларининг улуши эса 9 фоиздан 26,3 фоизгача ошган.

Мазкур даврда ажратилган жами ипотека кредитларининг 10,8 трлн. сўми ёки 75 фоизи (ипотека шартномалари сонига нисбатан) бирламчи бозордаги уйлар, 3,6 трлн. сўми ёки 25 фоизи иккиламчи бозордаги уйлар сотиб олишга йўналтирилган.

Шунингдек, 2022 йилда уй-жой олди-сотдиси бўлган шартномалар сони 250,3 мингтани ташкил этиб, шундан 70,9 мингтаси ипотека кредитлари ҳисобидан молиялаштирилган шартномалар ҳиссасига тўғри келади.

Ҳудудлар кесимида эса, 2023 йил 1 январь ҳолатига ажратилган ипотека кредитларининг 60 фоизи 5 та ҳудудлар ҳиссасига тўғри келиб, бунда 29,9 фоизи (4 302,5 млрд. сўм) Тошкент шаҳри, 8,2 фоизи (1 178,9 млрд. сўм) Самарқанд, 8 фоизи (1 149,4 млрд. сўм) Фарғона, 7,4 фоизи (1 066,2 млрд. сўм) Андижон ва 6,4 фоизи (919,1 млрд. сўм) Навоий вилоятида истиқомат қилувчи фуқароларга ажратилган.

2022 йил мобайнида ажратилган ипотека кредитларининг 21 фоизи (3,1 трлн. сўм) 18-30 ёшгача, 70 фоизи (10 трлн. сўм) 31-50 ёшгача, 9 фоизи (1,2 трлн. сўм) эса 50 ёшдан юқори фуқароларга ажратилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг