Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қазилмаган қудуқнинг пули қайси қудуққа тушди?

Қазилмаган қудуқнинг пули қайси қудуққа тушди?

Андижон вилояти Асака туманида иккита масъулияти чекланган жамиятининг мансабдорлари ўзаро тил бириктириб, фуқароларнинг томорқа ерларини суғориш мақсадида бюджет маблағлар ҳисобидан артезиан қудуқларни қазиш ва таъмирлаш ишлари учун лойиҳа ҳужжатларини қўлга киритган.

Дастлаб, биринчи қудуқ қазиб берилган бўлса-да, иккинчи қудуқ қазиб битказилмасидан ўша ҳудуддаги фермер хўжалиги томонидан қазилган қудуқни янги қазилган деб ҳужжатлар сохталаштирилган. Шунингдек, бюджет маблағларидан 120 млн сўм ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилинган.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят ишлари бўйича Марҳамат туман суди томонидан ҳуқуқбузарларнинг бирига ахлоқ тузатиш ишлари жазоси ва бирига жиноий жарима жазоси тайинланган.

Ҳозирда Мажбурий ижро бюроси Асака туман бўлими томонидан жавобгар шахсдан 30 млн сўм миқдорда жиноий жарима пуллари ундирилиб, давлат бюджетига ўтказилиши таъминланди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг