Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қирғиз томони Ўзбекистондан қатор товарлар импортига қўйилган тақиқни бекор қилди

Қирғиз томони Ўзбекистондан қатор товарлар импортига қўйилган тақиқни бекор қилди

Ўзбекистондан Қирғизистон ҳудудига  гўшт маҳсулотлари ва чорва молларини олиб киришга қўйилган 2022 йил 14 сентябрдаги вақтинчалик чекловлар бекор қилинди. Бу ҳақда Қирғизистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълум қилди.

Вазирлик, шунингдек, АҚШдан товуқ ва паррандачилик маҳсулотлари импортига қўйилган чеклов ҳам бекор қилган.

Ўз навбатида, ҳукумат қатор давлатлардан айрим маҳсулотлар импортига вақтинчалик тақиқларни амалда сақлаб қолишга қарор қилган. Жумладан, Россия, Қозоғистон, Ҳиндистон ва Мўғулистондан касаллик белгилари бўлган чорва моллари ва улардан олинган маҳсулотларни мамлакатга олиб кириш бўйича чекловлар ўз кучида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг