Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қирғизистонга ташрифнинг расмий қисми 27 январга мўлжалланган

Қирғизистонга ташрифнинг расмий қисми 27 январга мўлжалланган

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёев 26-27 январь кунлари икки кунлик давлат ташрифи билан Қирғизистонга боради.

Бишкек шаҳрига етиб келиш билан иккита қисқа фольклор-мусиқий чиқишлар намойиши кўзда тутилмоқда.

Расмий тадбирларни ўтказиш 27 январга мўлжалланган. Шу куннинг ўзида расмий учрашув ва биргаликда суратга тушиш маросими бўлиб ўтади.

Ундан сўнг тор доирадаги ва кенгайтирилган таркибдаги музокаралар бўлиб ўтади.

Ўтказилган учрашувлар натижалари бўйича икки томонлама ҳужжат алмашиш ва ОАВ вакиллари учун баёнот бўлиб ўтади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг