Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қорақалпоғистонда 1,8 млрд сўмлик табиий газ ўғрилиги фош этилди

Қорақалпоғистонда 1,8 млрд сўмлик табиий газ ўғрилиги фош этилди

Қорақалпоғистон Республикасида 1,8 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлик ҳолати фош этилди.

 Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда Нукус шаҳрида фаолият юритувчи «D.S. » МЧЖ масъул шахслари қурилиши тугалланмаган кўп қаватли бинода газ тармоғига тўғридан-тўғри уланиб, табиий газдан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг