Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

65 нафар фуқаронинг номига микроқарз олган фирибгарлар ушланди

65 нафар фуқаронинг номига микроқарз олган фирибгарлар ушланди

Қорақалпоғистонда 65 нафар фуқаронинг номига жами 981,5 млн сўм онлайн микроқарз олган фирибгарлар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департаменти хабар берди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қорақалпоғистон Республикаси Беруний туман бўлими томонидан «ANOR BANK» АЖ мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда «Б.Р.»  МЧЖ раҳбари Ш.В. ва бошқалар 65 нафар фуқаронинг хабардорлигисиз сохта маълумотлар орқали уларнинг номига банк сотув шохобчалари орқали жами 981,5 млн сўм онлайн миқроқарз ажратилишига эришиб, ушбу маблағларни фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг