Қорақалпоғистонда ноқонуний қурилган уй-жойлар учун «амнистия» эълон қилинди
Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида фуқароларнинг ҳуқуқ белгиловчи ҳужжатларсиз қурилган уй-жойлари жойлашган ep участкасига ижара ҳуқуқи, унда жойлашган бино ва иншоотларга мулк ҳуқуқи эътироф этилади.
Қайд этилишича, айни пайтда ҳудудда мулк ҳуқуқи эътироф этилмаган 43 432 та уй-жойлар мавжуд.
Бунда ер участкасига ижара ҳуқуқи ҳамда бино ва иншоотларга мулк ҳуқуқини эътироф этиш учун, фуқаро ушбу уй-жойдан 2018 йил 1 майгача бўлган даврдан бошлаб ўзиники каби ҳалол, ошкора ва узлуксиз фойдаланган бўлиши ҳамда сўнгги беш йил учун ep солиғи ва мол-мулк солиғи тўланган бўлиши керак.
Шунингдек, ep участкасига ижара ҳуқуқи 1998 йил 30 апрелга радар эгалланган ерлар учун — 0,24 гектаргача, 1998 йил 1 майдан 2018 йил 1 майга қадар эгалланган ерлар учун — 0,06 гектаргача ҳажмда эътироф этилади.
Уй-жой эгалари ҳамда туман (шаҳар) ҳокими ўртасида ep участкаси ижараси шартномасини тузиш талаб этилмайди.
Ушбу мезонга тушмайдиган ёки белгиланган ҳажмдан ортиқча ep участкалари захирага қайтарилиши, уларни бериш (реализация қилиш) Ep кодексида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ҳуқуқ этироф этилганлик учун бир марталик йиғим ундирилади.
Маълумот учун, Ҳукуматнинг 2016 йил 3 августдаги 251-сон қарори билан Қорақалпоғистонда 71 987 та уй-жойга бўлган ҳуқуқлар эътироф этилган.
Шунингдек, Президентнинг 2018 йил 20 апрелдаги ПФ–5421-сон Фармонига асосан мулк ҳуқуқи бўлмаган 50 361 та уй-жойга бўлган ҳуқуқлар эътироф этилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter