Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қотилликда гумонланаётган шахсни ушлашда кўмаклашган йигит тақдирланди

Қотилликда гумонланаётган шахсни ушлашда кўмаклашган йигит тақдирланди

Жорий йилнинг 19 апрел куни Жиззах вилояти Зомин туманида яшовчи шахс Зарбдор тумани «Оқбулоқ» маҳалласида яшовчи эркакни ўзаро келишмовчилик туфайли пичоқлаган ва воқеа жойидан яширинган. Кўп ўтмай жабрланувчи шифохонада вафот этган.

Ўз навбатида, ички ишлар органлари гумонланувчини топиш бўйича тезкор тадбир олиб борган. Мазкур тадбирлар асносида гумонланувчи турмуш ўртоғига қўнғироқ қилгани аниқланган. Табиийки, ИИО ходимлари дарҳол ўша рақам билан боғланишди. Аммо қўнғироққа бошқа бир йигит жавоб қайтарган.

«Кўчада кетаётганимда бир фуқаро мендан телефонимни сўради. Турмуш ўртоғига телефон қилиб, жиноят содир этганини айтди, жабрланган шахснинг аҳволи ҳақида сўради. 10 дақиқалар ўтгач эса Жиззах вилояти ИИБ ходимлари менга телефон қилиб, ўша одам жиноят содир этгани ва унинг изидан кузатишимни сўрашди. Изидан кузатиб бордим ва Тошкент шаҳар ИИО ходимлари ёрдамида жиноятчини ушладик», – дейди Мирзабек Элмуродов.

Йигит олийгоҳ ўқитувчилари ва талабалари иштирокидаги йиғилишда Жиззах вилояти ИИБ томонидан эсдалик қўл соати, 5 миллион сўм пул ва ота-онаси номига ташаккурнома билан тақдирланган.

Гумонланувчини қўлга олишда иштирок этган Шайхонтоҳур тумани ИИБнинг 4 нафар ходимига ҳам эсдалик совғалари топширилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг