Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ҚҚС қайтариб бериладиган экспортчилар рўйхати кенгайди

ҚҚС қайтариб бериладиган экспортчилар рўйхати кенгайди

Йиғилишда қишлоқ хўжалигига инвестициялар жалб қилиш масаласига ҳам тўхталиб ўтилди.

Жорий йилда мавжуд лойиҳалар ҳисобидан 655 миллион доллар хорижий инвестицияни ўзлаштириш вазифаси қўйилди.

Шунингдек, тўғридан-тўғри инвестиция иштирокида 500 миллион долларлик янги лойиҳаларни бошлаш муҳимлиги таъкидланди.

Бунда, Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармаси ваколатхонасини Ўзбекистонда очиш зарурлиги қайд этилди.

Йиғилишда худди қурилиш соҳасидаги каби қишлоқ хўжалигида ҳам иш ўринлари ва товар айланмасини «соядан» чиқариш зарурлиги таъкидланди.

Эндиликда қўшилган қиймат солиғини қайтариб бериш бўйича имтиёз миллий валютада экспорт қилган тадбиркорларга ҳам татбиқ қилиниши маълум қилинди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг