Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қумқўрғондаги сел оқибатлари бартараф этилмоқда

Қумқўрғондаги сел оқибатлари бартараф этилмоқда

Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманида сел-сув тошқини оқибатларини бартараф этишга вилоятнинг бошқа ҳудудларидан ёрдам кучлари жалб қилинган. 

Тезкор тадбирларга 460 дан ортиқ ходим жалб қилинган.

Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов топшириғига мувофиқ Қумқўрғон туманининг сел-сув тошқинларидан талофат кўрган 4 та маҳалласидаги 61 та кўча шаҳар, туманлар ҳамда корхона ва ташкилотларга бириктирилди. Ҳудудлардан 10 мингга яқин ҳашарчи, 200 дан ортиқ юк машиналари, 100 га яқин махсус транспорт воситалари, 50 та мотопомпа воситалари жалб қилинди.

Қайд этилишича, бугун 130 дан ортиқ хонадон лойқа сувлардан тозаланди, 12 км ички йўллар тошланди, 3 мингдан ортиқ объект ҳамда 2,5 мингга яқин сув ҳовузлари дезинфекцияланди. Аҳоли қаромоғидаги 100 дан ортиқ чорва моллари хавфсиз ҳудудларга ўтказилиб, ветеринария хизмати кўрсатилди.

Айни вақтда Фавқулодда вазиятлар, Ички ишлар, Миллий гвардия бошқармалари бошлиқлари, шаҳар ва туманлар ҳокимлари раҳбарлигида бириктирилган кўчалар бўйлаб, тозалаш-таъмирлаш, ободонлаштириш, кўчаларни тартибга келтириш ва дарахт кўчатлари экиш ишлари давом этмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг