Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қурбон ҳайити ва дам олиш кунлари қайси тиббиёт муассасалари узлуксиз фаолият кўрсатади?

Қурбон ҳайити ва дам олиш кунлари қайси тиббиёт муассасалари узлуксиз фаолият кўрсатади?

Қурбон ҳайит куни ва дам олиш кунларида даволаш-профилактика муассасаларининг 40 минг нафардан зиёд тиббиёт ходимлари қонунда белгиланган тартибда, навбатчилик асосида аҳолига хизмат кўрсатади. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар бермоқда.

– 1267 та кўп тармоқли ва оилавий поликлиника,

– 1080 та оилавий шифокор пункти,

– 1002 та маҳалла тиббиёт пункти,

– туман, вилоят ва республика шифохоналари,

– ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари,

– тиббиёт олий ўқув юртлари клиникалари.

Маълум қилинишича, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази, унинг ҳудудлардаги 13 та филиали, туманлардаги 181 та шошилинч тиббий ёрдам қабул бўлими ҳамда туманлараро қўшма шикастланишлар ва ўткир қон-томир касалликлари марказларида 24 соат давомида навбатчи шифокор ва ҳамширалар фаолият юритади.

Шунингдек, 2755 та тез тиббий ёрдам бригадаси аҳолидан бўладиган чақириқлар асосида куну тун хизмат кўрсатади. Бундан ташқари, 227 та туғуруқ, 245 та болалар даволаш муассасаси ҳам узлуксиз иш олиб боради.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг