Қурилиш фирмаларининг солиқдан қарзи 820 млрд сўмга етган – Солиқ қўмитаси
Солиқ қўмитаси хабарига кўра, 1 май ҳолатига қурилиш соҳасида солиқ қарзи 100 млн сўмдан юқори мавжуд бўлган корхоналар сони 968 тага етган. Уларнинг жами солиқ қарзи 820,4 млрд сўмни ташкил этмоқда.
Шундан, 324,2 млрд сўми, яъни 39,5 фоизи 10 та корхона ҳисобига тўғри келади.
Ҳудудлар кесимида корхоналарнинг солиқ қарздорлиги кўрсаткичлари, жумладан, йирик солиқ тўловчилар бўйича ҲСИ – 373,8 млрд сўм, Тошкент шаҳри бўйича – 101,9 млрд сўм ҳамда Андижон вилояти бўйича – 81,1 млрд сўмни ташкил қилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter