Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қуюқ туман водийдаги икки аэропортнинг фаолиятини чеклаб қўйди

Қуюқ туман водийдаги икки аэропортнинг фаолиятини чеклаб қўйди

Фарғона водийсидаги ноқулай об-ҳаво шароити – қалин туман туфайли Наманган ва Фарғона аэропортларида рейсларни қабул қилиш ва жўнатиш вақтинча чекланди.

Хусусан, Намангандан Жидда, Москва, Махачқалъа, Тошкент ва Сочига ҳамда Мадина шаҳри ва Қувайтдан Наманганга учадиган парвозлар кечиктирилди.

Шунингдек, Фарғона аэропортида UT-789 Москва - Фарғона парвози Тошкентдаги муқобил аэродромга йўналтирилган. UT-790 Фарғона - Москва парвози эса об-ҳаво шароити яхшиланишини кутмоқда.

«S7» авиакомпаниясининг S76323 Иркутск – Фарғона – Иркутск йўналишидаги парвози  (Иркутскдан учиш) 22 декабр санасига Тошкент вақти билан соат 18:00га қолдирилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг