Рақобат қўмитаси «Бухоро НҚИЗ»га нисбатан молиявий жарима қўллади

2024 йилда олиб борилган биржа нархлари мониторингида 165 та ҳолатда биржа савдоларига оид қонунчилик талаблари бузилганлиги бўйича 156 та хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан иш қўзғатилган.
Бу ҳақда Рақобат қўмитаси ахборот хизмати маълум қилди.
Жумладан, 55 та ҳолатда хўжалик юритувчи субъектлар томонидан нархлар сунъий оширилиши билан боғлиқ манипуляция ҳаракатлари содир этилганлиги ва бунинг натижасида 77,7 млрд сўм маблағлар асоссиз олинганлиги аниқланиб, ушбу маблағларни қайтариш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилган.
94 та хўжалик юритувчи субъектга эса тегишли тартибда молиявий жарималар қўлланилган.
Жумладан:
- Тошкент вилоятида фаолият юритаётган «BEKOBODSEMENT» АЖ юқори ликвидли ва (ёки) монопол турдаги цемент маҳсулотини биржа савдоларига қўймасдан, тўғридан-тўғри шартномалар орқали сотган. Натижада, «Рақобат тўғрисида»ги қонуннинг 29-моддаси талаблари бузилиб, асоссиз даромад олинган.
- «Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи» МЧЖ томонидан ҳам манипуляция ҳаракатлари амалга оширилиб, асоссиз даромад олингани аниқланган.
- Тошкент шаҳрида фаолият юритаётган «GTL GAZ» МЧЖ ҳам манипуляция ҳолатларини содир этиб, асоссиз даромад олганлиги аниқланган.
Юқоридагиларга кўра, барча хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан молиявий жарималар қўлланилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter