Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Рус компанияси Андижонда қуёш панелли электр станциясини қуради

Рус компанияси Андижонда қуёш панелли электр станциясини қуради

Айни кунларда ҳамкорлик масалалари бўйича Москвада бўлиб турган Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов бошчилигидаги Андижон делегацияси «Зарубежнефть» АЖнинг бош офисида компания директори Сергей Кудряшов билан учрашди.

Учрашувда Андижон вилоятида қиймати 100 миллион доллар бўлган (1-босқичда 18 мегаватт, 18 миллион доллар) 2024-2026 йилларда жами 100 мегаватт қувватга эга қуёш панелли электро станциясини қуриш лойиҳасини амалга ошириш бўйича меморандум имзоланди.

Шунингдек, Андижон вилояти ҳокими шу ернинг ўзида «Росатом» давлат корпорациясининг «Специальная энергия» шўъба корхонаси ва «Зарубежнефть» АЖ билан қиймати 100 миллион долларлик маиший чиқиндиларни қайта ишлаш ва электр энергия ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш бўйича корхона раҳбарияти билан музокараларни якунлаб, уч томонлама шартнома имзолаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг