Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Самарқандда «Ижодимизни бирлаштирган Самарқанд руҳи» номли халқаро кўргазма очилди

Самарқандда «Ижодимизни бирлаштирган Самарқанд руҳи» номли халқаро кўргазма очилди

Самарқанддаги «Чорсу» галереясида ШҲТнинг навбатдаги саммити доирасида «Ижодимизни бирлаштирган Самарқанд руҳи» номли халқаро кўргазманинг очилиш маросими бўлиб ўтди

Тадбирни Бош вазири ўринбосари – Туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдухакимов очиб берди.

«Пленерга ташриф буюрган ва ўзларининг ажойиб асарларини яратган барча рассом ижодкорларга миннатдорчилигимни билдирмоқчиман. Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ўтказилаётган тадбирлар Самарқанд руҳиятини мужассамлаштиришга қаратилган.

Самарқанд шаҳри уч минг йиллик тарихга эга. Ишонаманки, бугунги тадбирда иштирок этаётган ижодкорларимиз ҳам ўз асарлари билан тарихда қоладилар», – деди Азиз Абдуҳакимов кўргазма очилишидаги нутқида.

Ушбу кўргазма доирасида яратилган ижод намуналари Самарқанд шаҳрида ўтказиладиган ШҲТга аъзо давлатларнинг навбатдаги саммитида юқори мартабали меҳмонларга намойиш этилиши режалаштирилган.

Кўргазманинг очилиш маросимида ижодкорларга сертификатлар топширилди ва қалам ҳақи тақдим этилди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг