Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Самарқандда кадастр ходими фирибгарлик устида қўлга тушди

Самарқандда кадастр ходими фирибгарлик устида қўлга тушди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Самарқанд тумани бўлимлари томонидан фирибгарлик жинояти фош қилинди.

Маълум қилинишича, тезкор тадбирда Самарқанд давлат ўрмон хўжалиги ўрмон кадастри вазифасида ишловчи И.И. фуқаро Ф.С.га ушбу ўрмон хўжалиги тасарруфидаги 2 гектар ер майдонини аукцион орқали олиб бериш эвазига 1 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг